21:47 / 28.10.2020
10629

Гиннесс рекорди: Хитойлик эркак усти рекорд оғирликдаги асаларилар билан қопланди (видео) 

Хитойда Жуань Лянмин исмли эркак бошдан-оёқ жами оғирлиги 63 килограмм келадиган тирик асаларилар билан қоплаб чиқилди ва Гиннесс рекорди қайд этилди. Ушбу рекорд уриниш видеоси Guinness World Records’нинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди.

Видеода ҳимоя кийимисиз бўлган эркак устига тоғораларда минглаб асалари тўкилаётганини ва ҳашаротлар эркакнинг устини тўлиқ қоплаганини кўриш мумкин. Бу вақтда эркак электрон тарози устида турган ва унинг устидаги асаларилар оғирлиги 63 кг чиққан.  

Top