Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Kun.uz’га маълум қилди.
Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг тегишли қарорларига асосан нотариус тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун 7 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилган.
Хусусан, Тошкент шаҳридан:
Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каландарова Шохида Атаназаровнанинг (лицензия ТN № 0125, 04.05.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 3 ой муддатга;
Миробод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шодманова Мохира Фурқатовнанинг (лицензия ТN № 0113, 29.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 3 ой муддатга;
Учтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Ташев Хабиб Хакимовичнинг (лицензия ТN № 0060, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 1 ой муддатга тўхтатилган.
Шунингдек, Наманган вилоятидан:
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рахманов Хабибулло Носировичнинг (лицензия NA № 0040, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой 15 кун муддатга;
Уйчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Хакимов Алимардон Собитхожаевичнинг (лицензия NA № 0032, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой муддатга;
Поп туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Азбекова Элнора Муротжоновнанинг (лицензия NA № 0036, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой муддатга;
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Артиқов Абдурахим Абдурашидовичнинг (лицензия NA № 0033, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 1 ой муддатга тўхтатилган.
Таъкидланишича, шу кунгача Андижон, Жиззах, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 16 нафар нотариуснинг лицензиялари тўхтатилган.
Маълумотда лицензияларни тўхтатиб туришнинг айнан сабаблари кўрсатилмаган.