08:36 / 16.11.2020
7644

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими бюджет ташкилотларига устамалар оширилди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари  меҳнатига  ҳақ  тўлаш  ва  уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Norma’нинг ёзишича, УКХ тизими бюджет ташкилотларида (УКХ вазирлиги марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари) қуйидагилар оширилади:
 
а) алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларга. Илгари уларнинг энг юқори миқдори лавозим маошининг 50 фоизини ташкил этган. Энди бу УКХ вазири томонидан тасдиқланадиган фаолиятни баҳолашнинг тармоқ рейтинг натижаларига боғлиқ:

  • 70 баллдан 80 баллгача тўплаганларга – 50 фоиз;
  • 80 баллдан 90 баллгача тўплаганларга – 100 фоиз;
  • 90 баллдан 100 баллгача тўплаганларга – 200 фоиз;

б) йўлкира ва овқатланиш учун ҳар ойлик компенсация – БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 3 бараваригача.
 
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекторларини моддий рағбатлантириш тартиби (ундирилган жарималар суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган) энди тенг даражада қуйидагиларнинг ходимларига қўлланилади:

  • кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
  • ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси.

Ҳужжат 9.11.2020 йилдан кучга кирди. 

Top