Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлари тўғрисида маълумот берилди
Қонунчиликка қўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қатор миқдорларда белгиланади.
“Ҳуқуқий ахборот” канали маълумотига кўра, улар қуйидагича:
I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;
1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;
вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.
Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.
ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.
Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
10:03 / 12.02.2026
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
14:00 / 02.02.2026
“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди
14:24 / 08.01.2026