22:20 / 18.11.2020
6096

Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасида 30 йил ёпиқ бўлган чегара пункти очилди

18 ноябрда Ироқ ва Саудия Арабистони 30 йиллик танаффусдан кейин Аръар шаҳри яқинидаги чегара ўтказиш пункти ишини тиклади. Бу ҳақда Бағдод чегара комиссияси хабар қилган. 

Фото: AFP

Ироқ ички ишлар вазирлигининг юқори мартабали вакиллари ва чегара комиссияси раҳбарияти ўтказиш пунктини тантанали равишда очиш учун Саудия Арабистонининг Аръар шаҳрига келган.   

Бу вақтга келиб чегарада юк машиналаридан иборат навбат юзага келган.

Аръардаги ўтказиш пункти Бағдод ва Ар-Риёд Ироқнинг Кувайтга бостириб киришидан кейин 1990 йилда дипломатик алоқаларни узгандан кейин ёпилган. У 30 йиллик танаффусдан кейин товарлар олиб ўтиш ва одамлар ҳаракатланиши учун илк бор очилди.

Top