14:37 / 18.11.2020
3566

Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 148 млн долларга камайди

Жорий йил январ-октябр давомида республикага келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 4,88 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 148 млн. долларга ёки 3 фоизга камайди.

Фото: Shutterstock

Марказий банк хабарига кўра, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 934 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 67 млн. долл. ёки 8 фоизга ошди.

Натижада, трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 3,95 млрд. долларга етди, дейилади хабарда.

Top