16:14 / 20.11.2020
4435

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига директор тайинланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори тайинланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу лавозимни агентликнинг Фан ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азиз Дўсматов эгаллади.

Азиз Дўсматов 1962 йил 3 сентябрда Тошкентда туғилган.

У 1984 йилда Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаган. 1991 йилда кимё фанлари номзоди, 2008 йилда эса фармацевтика фанлари доктори илмий даражасига эришган.

Top