Энди белгилари яққол намоён бўлган беморларга ногиронлик муддатсиз берилади
Жорий йилдан белгилари аниқ кўриниб турган жисмоний имконияти чекланган шахсларга ногиронликни муддатсиз белгилаш амалиёти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ҳеч кимга сир эмас, авваллари ногиронликни белгилашда бемор энг биринчи навбатда шифохонага ётиши керак, деган талаб мавжуд эди. Қолаверса, бундай фуқаролар техник реабилитация воситаларини бепул олиши учун ҳам кўп ҳолларда шифохонада даволаниб чиқиши ёки тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 3 мартдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонининг 9-бандида илғор хорижий тажриба ва кенг жамоатчилик таклифлари инобатга олинган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш тартибини жорий этилиши бўйича топшириқ берилган», дейди Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов.
Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2021 йил 1 июндан бошлаб белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал текширувдан ўтказмасдан туриб, уларни ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз белгилаш амалиёти жорий этилади. Бу ўз навбатида экспертиза ўтказиш жараёнида бюрократик тўсиқлар ва турли оворагарчиликларга барҳам бериш, кўрик муддатини қисқартириш ҳамда тартиб соддалашишига хизмат қилади.
Бундан ташқари, ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга хасталиклар ва асоратлар билан ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар ТМЭКга белгиланган муддатидан олдин юборилади.
Қолаверса, бундай шахслар ногиронлик белгилангунга қадар тиббиёт муассасаси томонидан оворагарчиликларга йўл қўйилмасдан, стационар шароитда даволанишга мажбур қилинмасдан, қўшимча текширувларсиз тиббий ҳужжатлари расмийлаштирилади ва ногиронлик белгилаш учун 3 иш куни ичида ТМЭКга юборилади. Бундай ҳолатларда ногиронлик белгилари мавжудлигини стационар шароитда исботлаш талаб қилинмайди.
Юқорида кўрсатилган касалликлар ҳолатларга мос бўлган тақдирда кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркаси билан танишди
Ўзбекистон | 17:56
-
Хитой савдо уруши доирасида Boeing самолётларини сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 17:53
-
Францияда бир вақтнинг ўзида бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди
Жаҳон | 17:49
-
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46
Мавзуга оид

16:43 / 12.03.2025
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалиётида қўллашга рухсат бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди

20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди

23:20 / 11.05.2021
ССВ: Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди

13:46 / 29.04.2021