17:20 / 26.11.2020
9329

“Ўз тилимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин”. Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклиф этилди

Мамлакат конституциясига кўра, қирғиз тили давлат тили ҳисобланади, расмий тил сифатида эса рус тилидан фойдаланилади. 

Фото: REUTERS/Vladimir Pirogov

Қирғизистон конституцион кенгаши аъзоси Садирдин Торалиев мамлакатда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклифи билан чиқди.

“Конституцияда давлат тили сифатида фақат қирғиз тилини қолдиришни таклиф қиламан. Бошқа тиллар бўйича алоҳида қонунлар қабул қилиш зарур. Ёшлар қирғиз тилида гапирмай қўйди, чунки бунга эҳтиёж йўқ, бундай бўлмаслиги керак”, – деди Торалиев.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қирғиз тилини ўрганиш учун шароитлар яратиш зарур.

“Ўз тилимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин”, – деди у.

Мамлакат конституциясига кўра, қирғиз тили давлат тили ҳисобланади, расмий тил сифатида эса рус тилидан фойдаланилади. 

Top