17:00 / 01.12.2020
5659

Хорижий автотранспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил 1 апрелга қадар узайтирилди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 26 ноябрдаги йиғилиш баёни бунга асос бўлган.

Бунгача Махсус комиссия қарори билан тасдиқланган вақтинчалик йўриқномага асосан хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 ноябрга қадар узайтирилган эди.

Top