14:47 / 07.12.2020
12809

Наманган ва Сурхондарё вилоятлари қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари вазифасидан озод қилинди

Наманган ва Сурхондарё вилоятлари қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ўзгарди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Саидаҳмад Анварович Султонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди. 

Саидаҳмад Султонов

         
Камолиддин Пардаевич Эшматов Сурхондарё вилояти қyрилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди. 

Қайд этилишича, ушбу лавозимда ишлаб келган Алишер Турсунпўлатович Салоҳиддинов ўз вазифасидан озод қилинган.

Top