Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади
Қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти:
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;
- илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси";
- 2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати;
- қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси;
- қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси.
Шунингдек, қарор билан Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти деб қайта номланди.
Мавзуга оид

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

15:59 / 16.04.2025
Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади

14:41 / 16.04.2025
Қурилиш инспекцияси мустақил органга айлантирилади

13:20 / 16.04.2025