Навоийда 6 минг дона пиротехника воситалари ўз манзилига етиб бормади, деб хабар қилмоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.
2020 йилнинг 3 декабр куни Навоий шаҳар 7-кичик туманидаги “Империал” кафеси олдида 2004 йилда Қизилтепа туманида туғилган икки нафар вояга етмаган шахс - Д. ва унинг ўртоғи А. Бухоро вилояти Ғиждувон деҳқон бозоридан Қирғизистонда ишлаб чиқарилган “Трения” номли 10 блог, 6 000 дона пиротехника воситасини олиб келиб, сотаётган бўлган.
Хабарда айтилишича, шу вақтда улар ҳудуд профилактика инспектори капитан А. Назаров томонидан қўлга олинди.
"Ота-оналардан яна бир бор ўз фарзандларига масъулиятли бўлишларини сўраб қоламиз. Пиротехника воситаларини савдоси билан шуғулланиш ва улардан фойдаланиш ҳамда сақлаш қонунан тақиқланади", - дейилади хабарда.
Пиротехника воситаларини Навоий шаҳридаги харидорга 1 миллион 300 минг сўмга сотмоқчи бўлган Д. ва А.га тегишли чоралар кўрилгани айтилади.