17:36 / 11.12.2020
5268

«Ўзбекнефтгаз»: «Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш» мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

10 декабрь куни «Ўзбекнефтгаз» АЖда БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси доирасида, KPMG халқаро аудиторлик консалтинг компанияси томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖда жорий этилаётган тўрт босқичли коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимининг 3-босқичи доирасида ўқув амалий семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинарда KPMG компанияси экспертлари Ирина Бурдикова, Петр Сердюк ва Фаррух Абдуллаханов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Нодира Зикриллаева, «Ўзбекнефтгаз» АЖ департаментлари ва бўлимларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан Жамиятда комплаенс соҳасида қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди ва тегишли тақдимот ўтказилди.

Машғулот давомида мавзуга оид блиц-сўровлар, турли викториналар ва коррупцияга қарши таомилларни мониторинг ва назорат қилиш бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Самарали ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган семинарда KPMG экспертлари Жамиятда комплаенс соҳасида олиб борилаётган амалий ишларга ижобий баҳо берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top