15:30 / 14.12.2020
7276

Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган мактаблари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

“8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги” байрами муносабати билан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат мактаблари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда Муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат мактаблари ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини янада ошириш борасида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2020 йил 11 декабр куни Тошкент шаҳрида “8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги” байрами муносабати билан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларининг 2005-2006 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида спортнинг волейбол ва стол тенниси турлари бўйича Марказий кенгаш соврини учун Тошкент шаҳар биринчилиги мусобақаси юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди.

Мазкур спорт мусобақаларида жами 100 нафарга яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Ушбу қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда волейбол ва стол тенниси спорт турлари бўйича жамоалар қуйидаги ўринларни эгалладилар.

Волейбол спорт тури бўйича:

1-ўринни Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси;

2-ўринни Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси;

3-ўринни Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритди.

Стол тенниси спорт тури бўйича:

Қиз болалар ўртасида:

1-ўринни Соловейчик Марина

2-ўринни Эгамназарова Асал

3-ўринни Абдуманнопова Зиёдалар қўлга киритди.

Ўғли болалар ўртасида:

1-ўринни Жураев Самариддин

2-ўринни Маҳмудов Жалолиддин

3-ўринни Фатхуллаев Мухаммадсолиҳлар қўлга киритди.

Ушбу спорт мусобақасида умумжамоа ҳисобида:

Волейбол спорт тури бўйича:

1-ўринни Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

2-ўринни Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

3-ўринни Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби қўлга киритди.

Стол тенниси спорт тури бўйича:

1-ўринни Мирзо Улуғбек номидаги математика, астрономия, физика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

2-ўринни Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

3-ўринни Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби қўлга киритди.

Мазкур мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан диплом, медал ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти матбуот хизмати

Top