17:34 / 15.12.2020
5617

Хоразмдаги давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган спорт майдонлари ўрганилди – Спорт вазирлиги

Жорий йилда Урганч шаҳридаги мавжуд 29 та умумий ўрта таълим мактабларининг 12 тасида замонавий спорт майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу кунларда Хоразм вилоятида бўлиб қайтган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларида давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган сунъий қопламали спорт майдончаларининг ҳолати, уларда ўқувчи ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда бу борада алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар борасида ўз тавсияларини берди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга сафар давомида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамроҳлик қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Top