08:12 / 17.12.2020
4789

Тошкентда машинаси юкхонасидан 11 қути пиротехника буюмлари топилган йигит қамоққа олинди

Жорий йилнинг 29 ноябр куни Тошкент шаҳар Сергели туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида пойтахт ИИББ ходимлари тахминан соат 23:50ларда Фарғона вилоятида туғилган 29 ёшли О.И. бошқарувидаги “Mercedes-Benz Vito” русумли автомобилни тўхтатган.

Фото: Kun.uz / архив

ИИББ хабарида айтилишича, холислар гувоҳлигидаги текширув натижасида автомобил юкхонасидан жами 72 миллион сўмлик 11 қути пиротехника буюмлари топилди. 

“Мазкур факт асосида Сергели тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (“Пиротехника воситаларининг қонунга хилоф муомаласи”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. О.И.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ишлари давом этмоқда”, - дейилади хабарда.
    
25 ноябр куни жами профилактик тадбирлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда пиротехника буюмларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 120дан ортиқ фактларни аниқлади. 870дан ортиқ сертификатланмаган пиротехника буюмлари олиб қўйилди. Ҳуқуқбузарликларга алоқадор 115 нафар шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилди, суд 13та ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси белгилади, 3 нафар фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди, қолган 108 киши жаримага тортилди.

Top