11:20 / 20.12.2020
3777

Самарқандда аҳолига ҳар ой керагидан 34 миллион куб камроқ газ етказиб берилмоқда

Бугун республикада бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам табиий газ ва суюлтирилган газ танқислиги сезилмоқда. Вилоят аҳолиси учун бир ойлик табиий газ талабга нисбатан 34 миллион 307 минг куб камроқ етказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов самарқандликларга мурожаати вақтида айтган.

«Бугунги кунда вилоятдаги 744 та маҳаллада 442 минг аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланган. Жорий йил давомида 25 миллиард сўмлик газ тармоқлари реконструкция қилинди. Оқдарё ГРСдан Ўзбектракт, Шоҳи Зинда, А.Шомуродов кўчалари орқали Пенжикент кўчасигача диаметри 325 миллиметрли 11,5 км юқори босимли газ қувурларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

Рўдакий ва Бўстансарой кўчаларида диаметри 530 миллиметрли (0,8 км) ер ости газ қувурлари янгиланди. Дебитор қарздорлик 785 миллиард сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 163,3 миллиард сўмга (26 фоизга) ошган. Энг катта қарздорлик Самарқанд шаҳри (313,9 миллиард сўм), Паст Дарғом (118,7 миллиард сўм) ва Самарқанд туманлари (72,4 миллиард сўм) ҳиссасига тўғри келади», деди вилоят ҳокими.

Турдимов самарқандликларга мурожаатида вилоятнинг қайси туманлари қолоқ ҳолатда эканини санаган ва қайси ҳудудларда таълим даражаси пастлигича қолаётганини ҳам таъкидлаганди.

Top