08:23 / 21.12.2020
3691

Бухорода ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган ота 3 ойга озодликдан маҳрум этилди

Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2017 йил 28 сентябрдаги қарздор С.А.дан ундирувчи Д.М. фойдасига вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд, деб хабар берди Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Қарздор С.А. вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, алимент маблағларини икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаганлиги сабабли Ромитан туман маъмурий судининг 2020 йил 19 февралдаги қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қарздор С.А. маъмурий қамоқ жазоси қўлланилганидан кейин ҳам, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 6 ойдан ортиқ муддатда 22,0 млн. сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ромитан тумани ички ишлар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган ва айблов хулосаси билан жиноят иши судга юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг 2020 йил 25 ноябрдаги ҳукми билан С.А. Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Top