23:06 / 22.12.2020
5940

Колумбия россиялик дипломатларни жосусликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборди

Дипломатик миссия ходимлари разведка фаолияти билан шуғулланишда гумонланмоқда.

Фото: Picture Alliance/DPA

Колумбия россиялик икки дипломатни жосусликда айблади ва уларни мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб El Tiempo газетаси ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, дипломатик миссия ходимлари Александр Паристов ва Александр Белоусов разведка фаолияти олиб боришда гумонланмоқда. Нашрнинг маълумотига кўра, улар Колумбияда икки йилдан ортиқ вақт давомида бўлишган. Дипломатлар Богота-Амстердам-Москва авиарейсида мамлакатни тарк этишган.

 Улар Кали шаҳрида ҳарбий разведка мақсадида ахборот берувчиларни ёллаш билан шуғулланишгани айтилмоқда. Бундан ташқари, россиялик дипломатлар иқтисодий жосуслик билан ҳам шуғулланган, деб ёзади газета.

18 декабр куни Болгария россиялик дипломатни жосусликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборганди. Қайд этилишича, у ҳарбий тусдаги махфий ахборот йиғиш билан шуғулланган.

Top