20:42 / 24.12.2020
4364

Олимлар ниқобнинг коронавирусдан ҳимоя қилишда самарали эканлигини исботлашди

Тажриба давомида ниқоб тақиш ажралиб чиқадиган томчилар миқдорини камида минг мартага камайтириши аниқланди.

Фото: Getty Images

 Британиялик олимлар ҳимоя ниқоблари коронавирусдан юқори даражада ҳимоя қилишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари The Royal Society Open Science журналида чоп этилди.

 Қайд этилишича, нафас чиқаришда ажралиб чиқадиган томчилар коронавирус юқишининг асосий йўли ҳисобланади. Ижтимоий масофага риоя қилиш бўйича тавсиялар айнан мана шунга асосланган.

Тажриба давомида ниқоб тақиш ажралиб чиқадиган томчилар миқдорини камида минг мартага камайтириши аниқланди.

 Олимлар шунингдек, йўталаётган одамдан икки метр масофада турган ниқобсиз одамнинг касаллик юқтириши эҳтимоли ярим метр масофада оддий бир қаватли ниқобда турган одамга нисбатан ўн минг мартага кўплигини аниқлашди. 

Тадқиқот муаллифларининг ёзишича, ҳимоя ниқобини тақиш йирик респиратор томчиларни тўсишда юқори самарадорликка эга.

Top