19:05 / 28.12.2020
14673

Тошкентда маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимининг маст аҳволда жамоат тартибини бузаётганлиги тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ходим ишдан бўшатилди.

Видеода ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузгани тасвирланган.

«Ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этгани, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлгани учун ички ишлар органларидан бўшатилди»,  дейилади хабарда.

Top