Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига янги раҳбар тайинланди
2020–2023-йиллар мобайнида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган генерал-майор Шуҳратжон Собиров ушбу лавозимни эгаллаган.

Шуҳратжон Собиров/Фото: ИИВ ахборот хизмати
Сўнгги уч йил давомида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида генерал-майор Шуҳратжон Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда.
Муқаддам Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган Шуҳратжон Собиров ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарлигидан Тошкент ИИББ раҳбарлигига ўтказилган Азиз Тошпўлатов ўрнини эгаллаганди.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан полковник Шавкат Раҳмонов Пўлат Бобожоновнинг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида иш бошлаган, бироқ Шуҳратжон Собировнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот берилмаганди.
2021 йилдан буён Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига полковник Ғанижон Алимуҳаммедов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, халқаро жиноий полиция ташкилоти – Интерполга 1923 йили асос солинган. Бош қароргоҳи Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. 1949 йилда БМТ томонидан Интерполга ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот мақоми берилган. Бугунги кунда ташкилотга 195 мамлакат аъзо ҳисобланади.
Ўзбекистон Интерполга 1994 йилда аъзо бўлган ва ИИВ таркибида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташкил этилган. Бюро раҳбари ички ишлар вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

16:28 / 20.12.2024
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди

23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради

23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди

18:07 / 02.08.2024