17:48 / 10.01.2021
7786

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Муборакдаги газ конлари ва қудуқлар ҳолатини ўрганди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб, 2021 йил прогноз кўрсаткичларини бажаришга қаратилган геологик-техник тадбирларни амалга ошириш режалари юзасидан «Кўкдумалоқ» мажмуаси, «Зеварда» кони ва «Алан» конларида амалга оширилаётган манзилли дастур ва лойиҳалар, қазиб чиқариш жараёнлари ҳолатини ўрганди.

Ишчи гуруҳ дастлаб «Кўкдумалоқ» мажмуасидаги Газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси, Қатламга газ ҳайдаш иншооти ва 1-, 2-, 3-сонли Сиқув компрессор станциялари ҳолати билан яқиндан танишди.

Шунингдек, қазиб чиқариш технологик жараёнини бошқараётган ишчи–ходимлар билан мулоқот асосида уларнинг фикр ва таклифлари ўрганилиб, қурилмаларни қишки мавсумда ва доимий узлуксиз барқарор ишлашини таъминлаш зарурлиги, ҳар бир жараёнга янада масъулият билан ёндашиш кераклиги таъкидланди.

Бундан ташқари, барча йўналишларда хавфсизлик техникасига доимий риоя қилишни ҳамда қазиб чиқариш режавий кўрсаткичларини бажариш муҳимлиги айтилди.

Шу билан бирга, Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ нефть қазиб олиш жараёнларини ўрганиб, коннинг 2-,3-, 6-сонли нефть йиғув пунктлари ва Қатлам босимини сақлаш иншооти (Манифольд)да амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Қазиб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солиш, қўйилган вазифаларни астойдил бажариб, қазиб чиқариш режа кўрсаткичлари бажариш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ шу билан бирга «Зеварда» мажмуасида янги қурилаётган паст босимли Сиқув компрессор станцияси(СКС)да қурилиш майдонида бўлиб, компрессор станция учун келтирилган ва етказиб берилаётган эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ўрнатилиши, монтаж ишларини ҳам ўрганиб чиқди.

Ўрганиш жараёнида СКС қуриб ишга туширишни тезлаштириш зарурлиги, қурилаётган станция ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларини бажарилишида катта аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Шунингдек, углеводородларни қазиб чиқариш, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларида янги йўналишлардан кенг фойдаланиш, янги газ конларини ўзлаштириш, қудуқларни капитал таъмирлаш ишларининг самарадорлигини ошириш, қазиб чиқаришга ижобий таъсир этадиган қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш каби масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Алан» конида янги қурилаётган паст босимли Сиқув компрессор станциясининг ҳам қурилиш майдонида бўлиб, бу ерда қурувчи «ERIELL OIL FIELD SERVICES MIDDLE EAST DMCC» компаниясининг масъул раҳбарларининг ҳисоботларини тинглади.

Ўз навбатида, 2-Сиқув компрессор станциясининг қурилиш-монтаж ишлари ҳам ўрганилди ва ушбу станцияни қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича бошқарма ва тегишли раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди.

Бу қурилиш майдонида ҳам углеводородларни қазиб чиқариш, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларида янги йўналишлардан кенг фойдаланиш, қудуқларни капитал таъмирлаш ишларининг самарадорлигини ошириш, технологик объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш каби масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

Шундан сўнг, Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ бошқарма тасарруфидаги «Кўкдумалоқ» мажмуасида ишчи хизматчилар ва бошқарма кон, цех раҳбарлари, мутахассислар ўртасида сайёр учрашув ўтказди.

Бошқарув раиси барчага 2020 йилда қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича тузилган комплекс чора-тадбирлар асосида углеводородлар қазиб чиқариш режалари бажарилганини таъкидлаб, ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Бу натижаларга ишчи-ходимларнинг самарали меҳнати орқали эришилгани ва 2021 йилда белгиланган кўрсаткичларга эришиш йўлида барчанинг якдил, бир жамоа бўлиши муҳимлиги таъкидланди.

Бошқарув раиси чўл шароитида, об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқликларига қарамасдан, конларда ва қудуқларда меҳнат қилаётган ишчиларга яна бир бор миннатдорчилик билдириб, уларга барча йўналишларда шароит яратиб беришга тайёр экани, ҳар бир ишчи билан суҳбат қилишга – фикр ва таклифларини тинглашга тайёрлигини билдирди.

2020 йилда ўзининг меҳнатсеварлиги билан бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлган ишчи-ходимларга эсдалик совғалар топширилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Top