16:47 / 19.01.2021
7147

Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари тайинланди

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Ғуломжон Муродхўжаев 1979 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Наманган давлат университетини, 2010 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Наманган вилояти Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бошқармаси етакчи мутахассислигидан бошлаган. 

У 2005—2016 йилларда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, Наманган вилоят монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Наманган вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.
 
Ғуломжон Муродхўжаев 2016-2020 йилларда Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлган. 2020 йилдан ҳозирга қадар президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори лавозимида фаолият юритаётганди. 

Top