11:45 / 24.01.2021
5422

SpaceX рекорд сонда сунъий йўлдошларни орбитага чиқариши кутилмоқда

SpaceX компанияси Falcon 9 ракетаси парвозини 23 январдан 24 январга кўчирди. Парвоз вақтида орбитага рекорд сонда – бирваракайига 143 та, жумладан 133та тижорий ва ҳукумат ҳамда Starlink интернет тармоғининг 10та сунъий йўлдошини чиқариш кутилмоқда. 

Фото: EPA/Vostock-photo

Парвоз Флоридадаги космодромдан АҚШнинг Шарқий соҳили вақти бўйича соат 10да (Тошкент вақти билан соат 20да) амалга оширилиши кутилмоқда

Бу Starlink лойиҳаси доирасида 2019 йил май ойидан бошлаб 17-марта орбитага сунъий йўлдошлар чиқарилиши бўлади. Ҳозирда лойиҳанинг орбитадаги сунъий йўлдошлари сони 1013тага етган. Навбатдаги сунъий йўлдошлар қутб орбитасига чиқарилади. 20 январда ҳам Falcon 9 ракетаси Starlink’нинг 60та сунъий йўлдошини ерга яқин орбитага чиқарганди.

SpaceX сайёрамизнинг исталган бурчагидан интернетга уланиш имконини берувчи тармоқни яратиш учун келгусида орбитадаги сунъий йўлдошлари сонини 12 мингтагача кўпайтиришни режалаштирмоқда. 

Top