Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оренбург областининг сув тошқини вақтидаги сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди
Оренбург областида баҳорги тошқин оқибатлари кўрсатилган сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди. Кадрлар Американинг тижорий сунъий йўлдош тасвирларини олиб борадиган Maxar Technologies компанияси томонидан тайёрланган. Бунга биринчи бўлиб «Озодлик радиоси» эътибор қаратди. 10 апрел куни тақдим этилган суратларда Оренбург областидаги қатор аҳоли яшаш манзиллари, жумладан регионнинг маъмурий маркази Оренбург ҳам кўрсатилган.
Мавсумий сув тошқинлари региондаги кўплаб шаҳарлар ва посёлкаларга таъсир қилди, вазият Орскдаги тўғонлар бузилиши туфайли янада оғирлашди. Maxar тошқиндан энг жиддий талафот кўрган Орск тасвирларини тақдим этмаган — ушбу шаҳар усти қалин булут қатлами билан тўсилган. Тасвирлар 3–9 апрел кунлари олинган.
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Россиянинг «Роскосмос» давлат корпорацияси 8 апрел куни Оренбург областининг 3-5 апрел кунлари олинган сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилди.
Роскосмос
Роскосмос
Роскосмос
Оренбург областида 4 апрелдан буён баҳорги тошқинлар туфайли эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда. Нисбатан оғир вазият Орскда юзага келган, бу ерда 6 апрелга ўтар кечаси тўғонлар бузилиши рўй берган ва етти мингга яқин турар жой ва ҳовлиларни сув босган. Оренбургда 9 апрел куни кечқурун Урал дарёсида сув сатҳи 930 сантиметрлик хавфли даражага етди, 10 апрел куни соат 12:00 да сув сатҳи 1000 сантиметрни ташкил этаётганди. Оренбургда икки мингга яқин уйлар ва томорақаларни сув босган.
Мавзуга оид
20:50 / 01.02.2026
SpaceX орбитага 1 млн дона сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда
12:49 / 30.01.2026
Берлин баллистикага қарши янги сунъий йўлдош дастурини бошламоқда
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
13:25 / 29.12.2025