13:42 / 30.01.2021
3370

2020 йилда 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани учун жаримага тортилган

2020 йилда 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани учун жаримага тортилган. Бу ҳақда 30 январ куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Экология қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2020 йил давомида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра, дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 3 960та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 

Ноқонуний дарахт кесганларнинг 136 нафари мансабдор шахслар бўлиб, ҳуқуқбузарларга жами 4,5 млрд сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса 15,3 млрд сўмни ташкил этган.

Маълум қилинишича, 2 724 м3 бута, 7 812 дона дарахт, шундан 3 428 дона қимматли ва 4 384 дона камёб ҳамда қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний равишда кесилган.

18та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Top