15:30 / 02.02.2021
9444

«Агробанк» Мирзаобод филиали собиқ бошқарувчиси ва бошқаларнинг талон-торожликлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти Мирзаобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Маҳкама хабарига кўра, текширув давомида АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиали собиқ бошқарувчиси ва бошқалар сохта ҳужжатлар асосида бир неча шахсларинг номига жами 458,5 млн сўм кредит маблағларини расмийлаштириб талон-торож қилганликлари, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.

Top