Жамият | 16:39 / 07.12.2023
21133
2 дақиқада ўқилади

Агробанк АТБ тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш бўйича маълумот берди

Агробанк томонидан “9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган матбуот анжуманида банк тизимида коррупцияга қарши курашиш, банк ходимлари ва мижозларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.

Фото: Агробанк

Банк раҳбарияти томонидан коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш энг устувор вазифа этиб белгилангани, банк тизимида комплаенс назорат соҳасининг ҳуқуқий базаси яратилгани ҳамда ички меъёрий ҳужжатларга қўйилган талаблар такомиллаштирилгани таъкидланди.

Фуқаролар ва мижозлар томонидан коррупцион ҳолатлар юзасидан тезкор хабар бериш мақсадида:

- 24/7 режимида фаолият юритувчи расмий Telegram-бот (@agrobankcompliancebot);

- Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларининг саҳифасида;

- тезкор ишонч телефони (+998712028008 ёки 1216);

- compliance@agrobank.uz алоҳида электрон почтаси;

- agrobank.uz сайтида коррупция ҳолатларига оид алоҳида саҳифа юритуви жорий этилгани ҳақида ахборот берилди.

Агробанк комплеанс назорат департаменти директори Хуршидбек Раҳмонов банкда ходимларни ишга олишда коррупциянинг олдини олиш ҳақида гапирди:

- “Кадрлар билан ишлашни тартибга солишда комплеанс назоратнинг бир нечта ишлари амалга оширилди. Ходимларни ишга қабул қилишда алоҳида текширув жараёни йўлга қўйилди. Текширувда номзодларнинг ходимлар ёки раҳбар ходимлар билан манфаатлар тўқнашуви бор-йўқлиги, тизим билан алоқадорлиги дастлабки равишда ўрганилади. Ишга қабул қилишда қарор қабул қилиш тизими жорий этилган. Касбга мувофиқликни таъминлаш комиссияси томонидан амалга оширилади ва бу комиссия қарор қабул қилиш жараёни банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн ёритилади”, - деди у.

Мавзуга оид