21:34 / 03.02.2021
6999

Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси иккинчи ўйинда ҳам амалдаги жаҳон чемпионига мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг Аргентинага қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳам якунига етди.

Тошкентда ўтган иккинчи баҳсда ҳам Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз амалдаги жаҳон чемпиони саналмиш Аргентина миллий жамоасига минимал ҳисобда мағлубиятга учради – 0:1.

Маълумот учун, кеча, 2 февраль кунги баҳсда ҳам аргентиналиклар минимал ҳисобда зафар қучганди.

3 февраль (чоршанба)
Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.
Ўзбекистон - Аргентина 0:1
Ҳакам
: Нурдин Букуев (Қирғизистон)
Гол: Лукас Триподи, 8.
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Рофиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 5.Элбек Тўлқинов, 9.Дилмурод Шавкатов, 11.Акбар Усмонов, 14.Жавлон Аноров, 17.Авазбек Абдувалиев, 19.Шаҳзод Саъдиев, 20.Хушнур Эркинов.
Аргентина: 12.Матиас Старна, 2.Дамиан Стаззоне, 7.Анхель Клаудино, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди.
Захира: 1.Лукас Фарах, 3.Лукас Триподи, 4.Лукас Боло, 5.Максимилиано Речиа, 6.Себастиан Корсо, 8.Лучиано Авеллиньо, 9.Матиас Роха, 13.Сантиаго Руфино, 14.Андрес Герати.

Top