Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. Ўзбекистон Эронга пеналтилар сериясида ютқазиб, финалга чиқа олмади
Таиландда ўтаётган футзал бўйича Осиё кубоги яримфинали доирасидаги иккинчи учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси турнирнинг фаворити Эронга қарши паркетга тушди.
Бангкокдаги учрашувнинг асосий вақтида вакилларимиз форслар билан жанговар дуранг қайд этишди – 3:3. Аброр Ахметжанов дублга эришган бўлса, эронликларнинг яна иккита голи автогол сифатида вакилларимиз номига ёзилди.
Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, ҳакамлар жамоаларни пеналтилар сериясига таклиф этишди. Унда омад форсларга кулиб боқди – 5:4.
Шу тариқа, Эрон финалга йўлланма олиб, 28 апрел куни Осиё чемпионлиги номи учун мезбон Таиландга қарши паркетга тушади. Ўзбекистон эса 3-ўрин учун баҳсда Тожикистонга қарши ўйнайди. Бронза учун баҳс ҳам 28 апрел куни бўлиб ўтади.
Футзал. Осиё кубоги-2024. Ярим финал
Ўзбекистон – Эрон – 3:3. Пеналтилар серияси – 4:5.
Голлар: Суннатулла Жўраев 7, Аброр Ахметжанов 18, 35 – Машраб Одилов 6 автогол, Аброр Ахметжанов 24, Беҳрўз Азими 28.
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.
Эрон: 1.Багир Муҳаммадий, 5.Муҳаммад Ҳуссайн, 10.Салар Оғапур, 11.Маҳди Карими, 14.Беҳруз Азими.
Мавзуга оид
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
19:11 / 05.11.2025
Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди
22:01 / 24.09.2025
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
21:52 / 20.09.2024