23:42 / 22.02.2021
12966

Буюк Британия Россия ва Хитой сунъий йўлдошларига “ҳужум” қилишни режалаштирмоқда

Фото: Bundesheer/Markus Zinner

Буюк Британиянинг космик қўмондонлиги ҳарбий можаро юз берганда душман сунъий йўлдошларини йўқ қилиш бўйича ўқув машқларини бажаришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Daily Express нашри Буюк Британия мудофаа вазирлигининг манбасига иқтибос келтирган ҳолда.

"Келажакдаги можаро космосдан бошланмаслиги мумкин, аммо мен у тезда космосга кўчишига шубҳа қилмайман. Ҳаттоки можаро у ерда ютиб ёки ютқазилиши мумкин", деди Буюк Британия ҳаво кучлари раҳбари Майк Уигстон.

Нашрнинг маълум қилишича, бўлим “Тайфун” қирувчиларини “космоснинг чеккаси” га “Хитой ва Россия ҳарбий ва алоқа сунъий йўлдошларига қарши курашиш” ни ўрганишга юбормоқчи.

Самолётлар 12 км баландликка кўтарилади ва кейин 6 км вертикал кўтарилишни амалга оширади. Ҳақиқий тўқнашув юз берганида улар душман сунъий йўлдошларига махсус ракеталарни учириб базага қайтадилар.

Top