Жаҳон | 14:51 / 30.04.2024
2452
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг саноат ўсиши бироз секинлашади

Хитойдаги муҳим муаммолар - кўчмас мулк нархлари пасайиши, шунингдек, коммунал хизматларнинг ўсиб бораётган қарзи.

Фото: Andrea Verdelli / Getty Images

Хитойнинг саноат ўсиш суръати 2024 йил апрел ойида март ойига нисбатан секинлашди. 30 апрел, душанба куни Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси эълон қилган харид менежерлари индекси (PMI) кўрсаткичлари шундан далолат беради. 

Хитойнинг ишлаб чиқариш саноатида март ойида 50,8 бўлган PMI индекси 50,4 га тушди. «Бу тез ривожланаётган секторнинг ўсиш динамикаси иккинчи чорак бошида бироз заифлашганидан далолат беради», деб тушунтиради Reuters. 

50 PMI индекси чегара ҳисобланади: бу белгидан юқори даража ўсишни, ундан пастроқ эса қисқаришни кўрсатади. Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакатда экспорт буюртмалари ҳажми кутилганидан анча секин ўсди. Шу билан бирга, бандлик даражаси пасайишда давом этди. 

Таҳлилчилар кўчмас мулк бозори ва ички талабдаги муаммоларга ишора қилмоқда 

Айни пайтда, таҳлилчилар фикрига кўра, Хитой ҳозирги муаммолари кўчмас мулк бозорида давом этаётган пасайиш, ички талаб қисқариши, шунингдек, коммунал хизматларнинг ўсиб бораётган қарзлари билан боғлиқ бўлиб, «уй хўжаликлари ва инвесторлар ишончига путур етказган ҳамда иқтисодий истиқболларни бироз кескинлаштирган», деб эслатади Reuters.

Хитой 2024 йил учун ЯИМ ўсишини 5 фоиз атрофида қилиб белгилади. Кузатувчилар бу мақсадни амбицияли деб биляпти. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда