09:00 / 23.02.2021
6070
Реклама

Olmazor Business City'нинг диққатга сазовор жиҳатларидан бири бу – 30 қаватли осмонўпар бинодир!

Bizning Uylar Development компанияси Olmazor Business City кенг кўламли турар жой мажмуаси хусусиятлари билан таништиришда давом этади. Бугун мажмуанинг ўзига хос кўрки бўлмиш 30 қаватли осмонўпар бино ҳақида маълумот берамиз.

Olmazor Business City турар жой мажмуаси пойтахтнинг Олмазор туманида 23 гектар майдонда жойлашган. Канал қирғоғи бўйлаб жойлашган мажмуада микроиқлим яратилиб, бу ерда яшайдиган аҳолига табиий муҳит ўзгача ҳиссиёт туҳфа этади. Olmazor Business City ҳудудининг 80% дан ортиғи ободонлаштирилган майдон бўлиб, сайр хиёбонлари ва сунъий сув ҳавзалари учун ажратилган.

Мажмуада кўп қаватли бир неча турар жой бинолари бунёд этилади. Уй-жойлар турли баландлик ва қаватга эга эканлиги билан ҳам фарқланади. Уйни танлаётганда сиз стандарт тўққиз қаватли биноларни, ёки ўзига хос бўлган ўттиз қаватли осмонўпар бинони танлашингиз мумкин. Мажмуанинг бошқа кўп қаватли бинолари билан умумий меъморий ечимда бунёд этилган бу бино бошқаларидан уч баравар каттароқ ва маҳобатли ўлчамлари билан барчанинг эътиборини тортади.

Бундай баланд қаватли иншоотни барпо этишда унинг сейсмик бардошлигига алоҳида эътибор берилади. Мажмуадаги уй-жойлар биноларнинг ишончли ва мустаҳкамлигини таъминлайдиган илғор қурилиш технологияларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилмоқда. Барча турар жой биноларининг зилзилабардошлилиги 9 баллни ташкил этади.

30 қаватли турар жой биносида 1, 2, 3, 4 ва 5 хонали хонадонлар мавжуд. Хонадонларнинг умумий сони 220 та бўлиб, уларнинг майдони 42 дан 169 квадрат метргачани, шифт баландлиги эса 2,93 метрни ташкил этади. Бинодаги ҳар бир хонадонда балкон мавжуд, ҳамда барча хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади.

Бетакрор баландлик ва панорама ойналар туфайли ушбу 30 қаватли турар жой биноси аҳолиси куннинг ёки фаслнинг исталган вақтида пойтахтнинг гўзал манзараларини томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Экстримал баландлик ва кенгликни хуш кўрувчиларни ўзгача сюрприз кутмоқда. 29 ва 30-қаватларда 8 та икки қаватли панорама террасага эга пентхауслар мавжуд. Мазкур хонадонларнинг майдони 113 дан 125 квадрат метргачани ташкил этади.

Сиз замонавий турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиб, ҳар куни фаровон ҳаётнинг барча афзалликларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Хонадон учун 100% тўловни амалга оширган харидорларга махсус чегирмалар тақдим этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top