09:00 / 14.05.2021
4671
Реклама

Стратегик шериклик ва инновациялар Olmazor Business City турар жой мажмуаси қурилишининг юқори суръатларини таъминлайди

Турар жой мажмуалари ва меҳмонхоналарни қуриш соҳасидаги етакчи мутахассислардан бири, меъмор Озан Юнан Olmazor Business City турар жой мажмуасидаги қурилиш ишларининг бориши ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди.

Ўзининг профессионал фаолияти давомида Озан Юнан дунёнинг турли мамлакатларида йирик меҳмонхона ва турар жой мажмуаларини қуришда қатнашган. У Туркия, Озарбойжон ва Жазоирда қурилиш лойиҳаларида қатнашган. Айни пайтда жаноб Юнан лойиҳанинг бош дизайнери сифатида ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқда ва Olmazor Business City турар жой мажмуаси ҳудудида аҳоли учун қулайлик ва шароит яратилишини назорат қилмоқда.

Olmazor Business City турар жой мажмуасидаги қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланди. Унда баландлиги 9, 12 ва 18 қаватли турар жой бинолари мавжуд. Ҳаммаси бўлиб биринчи участкада 6 та блок фойдаланишга топширилди, бу ердаги хонадонлар сони 532 тани ташкил этади. 18 қаватли бинонинг майдони савдо хиёбони учун ажратилган бўлиб, унинг биринчи қаватларида тижорат бинолари ташкил этилади.

Бу ерда асосан мажмуа аҳолисининг катта оқими учун мўлжалланган дўконлар, бутиклар, овқатланиш нуқталари, хизмат кўрсатиш масканлари ва бошқалар жойлашади. Биринчи лотнинг ички қисмидаги ҳовлиларда фавворалар, болалар майдончалари, сунъий ҳовузлар, барбекю ва дам олиш жойлари бунёд этилади. Автомобил эгалари учун ер ости автотураргоҳида 284 та жой мавжуд. Иккинчи босқич қурилиш майдончаларида эса ишларнинг юқори суръатини кузатиш мумкин. Бу ерда 8 блокда фасадларни пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунга параллел равишда, ҳовлиларнинг ички қисмида болалар майдончалари, сайр йўлаклари ва махсус ажратилган дам олиш жойларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Лот №2 да 9 ва 13 қаватли турар жой бинолари қурилади. Бу ерда 940 та хонадон бўлади.

Эътиборингизни турар жой мажмуасидаги ягона осмонўпар бино қурилишига қаратмоқчимиз. Ушбу 30 қаватли бино турар жой мажмуасининг сўнгги нуқтаси ва энг машҳур объектларидан бирига айланади. Қурилишнинг кейинги босқичлари савдо майдончалари ва бошқа бинолар қурилишини ўз ичига олади.

Olmazor Business City – бу ерда ҳар бир квадрат метр аҳолининг фаровон ҳаёти учун хизмат қилади!

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top