12:55 / 03.03.2021
29695

«Шапка» бирданига йўқолиб қолди. Бу қандай рўй берди? - UzAuto Motors раҳбари масалани тушунтирди 

2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини UzAuto Motors АЖ ва “Ўзавтосаноат” тизимидаги корхоналар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил қилинган махсус тадбир давомида ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар UzAuto Motors мутасаддисига турли саволлар билан юзланишди.

“UzAuto Motors’да “шапка” деган нарса бўларди. Шу ҳозир йўқолди. “Шапка” нимага йўқ бўлиб қолди? Ё “шапка” оладиган бирорта валламатни ишдан бўшатгансизлар ёки қандайдир чора кўргансизлар. Шуни тушунтириб берсангиз, қандай қилиб “шапка” бирданига йўқолиб қолди?” – дейилди саволлардан бирида.

UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов бу саволга жавобан иккита асосий омилни санаб ўтди. 

“Бизда дефицит бўлган эди, шу дефицитни йўқотдик. Ишлаб чиқаришни кўпайтирдик. Бу йил ҳам ўтган йилдан кўра кўпайиши режада бор.  Иккинчиси, шаффофлик. Бу нима? Компьютерга ўтказдик. “Ўзавтосавдо” тизими пайдо бўлди. Энди инсон омили йўқ. Ўзингиз кириб, телефондан машина буюртма қилсангиз бўлади. Мана, бугундан савдони очяпмиз. “Дамас”, “Кобальт”, “Нексия”, “Ласетти”, “Спарк” каби машиналар сотилади. Асосий омиллар шу – дефицитни йўқотдик, шаффофликни таъминладик, дастурни киритдик”, - дейди Рустам Ражабов.

Top