Ўзбекистон | 18:41 / 01.05.2024
6282
2 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors'нинг соф фойдаси 4,75 баробарга ошди

Жорий йил биринчи чорагида UzAuto Motors'нинг соф фойдаси 1,29 трлн сўмга етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,75 баробарга кўп. Компания даромадларининг ошишига ялпи фойда миқдорининг харажатларга нисбатан сезиларли кўпайгани таъсир кўрсатган. 

2024 йилнинг биринчи чорагида UzAuto Motors'нинг соф фойдаси 1,29 трлн сўми ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 4,75 баробар (272,5 млрд сўм), 2022 йил билан таққослаганда эса, 2,8 баробарга (460,5 млрд сўм) кўпроқ.

Ҳисобот даврида компания даромади 11, 69 трлн сўмни, ишлаб чиқарган маҳсулотлари таннархи эса 9,3 трлн сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг январ-март ойлари билан таққосланганда, умумий даромад 31,4 фоизга, ишлаб чиқариш таннархи эса 20,8 фоизга ошган.

Ўз навбатида маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда 1,18 трлн сўмдан 2,38 трлн сўмгача кўпайган. Харажатлар эса 1,03 трлн сўмдан 1,05 трлн сўмга етган.

UzAuto Motors 2022 йилнинг биринчи чорагида 115 млрд сўм, 2023 йилда 54,2 млрд сўм фойда солиғи тўлаган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 223 млрд сўмни ташкил этган.

Аввалроқ, ўтган йилда UzAuto Motors 4 млрд 852 млн долларлик 369 минг 999 дона автомобил ишлаб чиқаргани ва унинг Ўзбекистон автомобил бозорининг улуши 81,1 фоизни ташкил этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид