19:53 / 04.03.2021
2801

2020 йилда Ўзбекистонда қайд этилган жиноятларнинг чорак қисмини ёшлар содир этган

4 март куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликлар олдини олишга оид 2020 йилги ахбороти дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Вазир ўринбосари Азиз Икромовнинг айтишича, 2020 йил давомида умумий жиноятларнинг 92,6 фоизи фош этилган.

Шунингдек, қидирувдаги 2 446 киши ушланган. 436 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилган.

Ички ишлар органларининг бевосита ташаббуси билан 20 994 та жиноят аниқлангани маълум қилинди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Мажлисда қайд этилишича, айрим рақамлар ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар борлигини кўрсатяпти.

Жумладан, 2020 йилда республика миқёсида 62 081 та жиноят қайд этилган бўлиб, бу ҳар 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 182,4 тадан тўғри келади.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмасдан келинаётгани оқибатида 2020 йилда 5 774 нафар хотин-қиз томонидан 5 520 та жиноят содир этилган.

2020 йилда республикада қайд этилган ҳар тўртинчи жиноят (14 378 та ёки 23,2%) ёшлар томонидан содир этилган. Шундан 4 052 нафари – иш билан банд бўлмаган ёшлардир.

Top