15:27 / 04.03.2021
7394

«Ўзбекнефтгаз» тизимидаги «Кучлик нефт базаси»да Ўзбекистондаги илк автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида жамият тасарруфидаги «Kучлик нефт базаси» масъулияти чекланган жамиятида автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бошланганди. Яқинда мазкур жамиятда тайёр маҳсулот паркларида нефт маҳсулотларининг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизими амалиётга жорий этилди.

 Рустам Абдуқодиров, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти бўлими бошлиғи ўринбосари

Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ишчи гуруҳ шакллантирилди.

 Рустам Абдуқодиров

 Ишчи гуруҳ томонидан эса «Йўл харитаси» тузилиб, унга асосан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, жамиятга қарашли «Кучлик нефт базаси» МЧЖда пилот дастури амалга оширилиб, ушбу дастурга асосан сиғимларда сақланаётган нефт маҳсулотларининг ҳисоботини юритиш, уларнинг тезкор маълумотларини диспетчерларга етказиб бериш бўйича «Албатрос» компаниясига қарашли бўлган компания билан биргаликдаги ҳамкорликда сиғимларга ўлчов воситалари ўрнатилди. Ушбу ўлчов воситалари асосида сиғимда сақланаётган маҳсулотнинг ҳарорати, баландлиги ва миқдорини аниқлаб туриб, тўғридан тўғри диспетчернинг хизматига маълумотлар етказиб берилмоқда. Ушбу берилган маълумотларга асосан нефт базага келган, сиғимларда сақланаётган, қабул қилинадиган ва тарқатилаётган нефт маҳсулотлари ҳисоботлари маълумотлар онлайн тарзда тўғридан тўғри диспетчерлик хизматида кўриниб туради.

Бундан ташқари, бунинг яна бир яхши томони сиғимларда сақланаётган маҳсулотларнинг оғирлигини ўлчашда операторларни жалб қилар эдик. Ушбу операторлар ҳар бир сиғимга чиқиб, маҳсулотнинг баландлиги ва ҳароратини ўлчаб, ҳисоб-китоб қилиб, уни диспетчерлик хизматига топширганига қадар 2-3 соат вақт талаб қиларди. Ҳозир эса бу шаффоф равишда онлайн, тўғридан тўғри сиғимларда сақланаётган маҳсулотлар диспетчерга етказиб берилади. «Кучлик нефт базаси» Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, кунлик миқдори ўртача Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги хусусий АЁҚШларга, ундан ташқари, қишлоқ ва халқ хўжалигига автобензин ва дизел ёнилғилари етказиб берилади.

 Акром Эштемиров, Ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари

 Акром Эштемиров

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Кучлик нефт базаси» МЧЖда 25та сиғимга электрон сатҳ ўлчагичлар ўрнатилди. Умуман, нефт базада нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби АСКУЭ тизимга ўтказилди.

 Жасур Мўминов, Муҳандис метролог

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «Кучлик нефт базаси» МЧЖга нефт маҳсулотлари нефтни қайта ишлаш заводларидан вагон-цистерналар орқали жўнатилади. Юклаб жўнатилаётган нефт маҳсулотлари бу ерда ўрнатилган 200 тонналик «Титан» маркали электрон тарози ёрдамида миқдори ўлчаб олинади.

 Жасур Мўминов

Қабул қилинган нефт маҳсулотлари лаборатория томонидан стандарт нормалари асосида сифат-паспорт кўрсаткичлари бўйича текширилади. Текширилган нефт маҳсулотларини лаборатория хулосасига асосан базамизда сақланаётган сиғимларга қуйиш учун рухсат берилади. Ундан сўнг, истеъмолчиларга тарқатиш жараёнига рухсат берилади.

 Бу ерда ҳар бир маркали маҳсулотлар турлари ёзилган. Бугунги, ўтган ойники, ундан олдинги ойники ва кечаги кунники қанча маҳсулотларни қабул қилинганлиги ўз-ўзидан бошқарув онлайн режимига электрон тарози орқали тортилганидан сўнг киритилади. Шундан кейин тарқатиш жараёнида шу ерда ўрнатилган 60 ҳамда 40 тонналик тарозиларда тортиб олиниб, ундан сўнг истеъмолчига қандай ва қайси маҳсулот қуйилаётгани мониторда кўринади. Қолаверса, қанча маҳсулот қайси резервордан чиқаётгани, қайси маҳсулот тури чиқаётгани ҳамда қанча ёнилғи машинаси ва қанча маҳсулот чиққани автомат равишда сақланиб борилади.

 Маҳсулотлар қабул бўлиш жараёни асосан темир йўл тарози орқали тортиб олинган маҳсулотлар қайси сиғимларга қуйилаётгани, массаси, ҳарорати ҳамда маҳсулотнинг зичлиги киритилади. Мазкур жараёнлар автоматлаштирилган бошқарув тизимида диспетчерлик бўлимида кўрилади. Кейин эса лаборатория томонидан берилган сифат паспортига кўра қуйишга рухсат берилади ва бу жараён ҳам мониторда акс этади.

 Шунингдек, истеъмолчиларга тарқатилаётган нефт маҳсулотлари ҳам операторлар томонидан онлайн кузатиб борилади. Ҳозирда ҳар бир сиғимларимизда қанча маҳсулот мавжудлиги, унинг сатҳи, қанча сув бор-йўқлиги, ҳарорати, соф ҳамда масса оғирлигини кўрсатади.

 Бу лаборатория таҳлиллари ҳам онлайн бошқарув диспетчерликка чиқарилган. Олдин лабораторияда ҳар бир сиғимлардаги маҳсулотларга сифат-паспортини ёзиб бериш анча вақт талаб қиларди. Ҳозирда лабораториядан туриб сифат паспортлари текширилганда автоматик ҳолатда онлайн режимда кўрсатиб турилади. Товар-операторлар томонидан ушбу ҳар бир сиғимда сақланаётган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари кўрилганидан сўнг, истеъмолчиларга тарқатилади. «Ўзбекнефтгаз» АЖда ҳам онлайн диспетчерлик тизими жорий қилинган. Ҳозирда «Ўзбекнефтгаз» АЖдаги диспетчерлар томонидан «Кучлик нефт базаси»да қанча миқдорда сақланаётгани ёки қуйиш мумкин эканлигини кўриш мумкин.

Элёр Худайшукуров, «Кучлик нефт базаси» МЧЖ директори

Элёр Худайшукуров

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг топшириғига биноан, «Кучлик нефт базаси»га автоматлаштирилган онлайн тизим яратилди. Бу тизимнинг устун жиҳатлари биринчи навбатда шаффофликни таъминлайди. Бизнинг мана шу сиғимларимизда қандай маҳсулот сақланаётган бўлса, «Ўзбекнефтгаз» АЖда ҳам онлайн равишда кўриниб туради. Бу иш Ўзбекистон тарихида илк марта «Кучлик нефт базаси»да амалга оширилди. Бу бизга жуда кўп қулайликлар яратиб берди. Инсон омилини камайтирди. Ўтирган жойимизда ҳам телефонимиз орқали нима иш кетяпти, қандай маҳсулот қаерга чиқяпти, ҳаммасини кўриб турамиз. Бу билан шаффофлик таъминланди.

Таъкидлаш лозим, автоматлаштирилган тизим ўрнатилиши натижасида нефт маҳсулотлари ҳисобини юритишда тўлиқ аниқликка эришилмоқда. Маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва «оператив» бошқарувда қулайликларга эришиш ҳам таъминланган. Шунингдек, бу тизим орқали нефт базасидаги барча маълумотлар «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Марказий диспетчерлик хизматида онлайн режим асосида кўриниб туради. Ушбу тизим ҳозирча ягона бўлиб, 2021 йил якунига қадар яна 14та нефт базасида ҳам шундай замонавий автоматлаштирилган тизим жорий этилиши белгиланган.

Журналист Толиб Рахматов

Top