13:30 / 05.03.2021
6035

Tashkent City'да икки боғбоннинг ўзаро муштлашуви жиноят иши қўзғатилишига олиб келди

Интернетда жорий йилнинг 16 феврал куни тунги вақтда Tashkent City ҳудудида 22 ёшли Иззатулла Ф.га шу ерда ишлайдиган Умид А. ва бошқалар томонидан «ўрта оғир даражада» тан жароҳати етказилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 16 феврал куни тахминан соат 22:30ларда Tashkent City сайилгоҳи ҳудудида шу ерда боғбон бўлиб ишловчилар,  20 ёшли Умид А. ва 22 ёшли Иззатулла Ф. ўзаро жанжаллашиб қолган, натижада Умид А. Иззатулла Ф.га тан жароҳати етказган. 

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчига етказилган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра ўртача оғир жароҳатлар деб баҳоланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 20 ёшли Умид А. жиноят ишида гумон қилинувчи сифатида жалб этилган. Тергов давом этмоқда.

Top