08:01 / 08.03.2021
4301

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дориларни 150 млн сўмга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Тошкент шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Департамент хабарига кўра, тадбир давомида фуқаро У.Б. дори воситаларини қиммат нархларда дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиб даромад орттириш мақсадида, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган жами 15 минг дона “Mesopril Kit” ва “Avort-Kit” номли дори воситаларининг ҳар бир донасини 10 минг сўмдан ҳисоблаб, харидорга 150 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 5 минг донасини 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан У.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top