Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳрининг икки тумани: Бектемир ва Учтепада электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 1 май куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Ҳудудлар:
- Бектемир тумани: “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
- Учтепа тумани: 18-сонли Автосарой ва “Найман”, “Ўрикзор”, “Саккокий”, “Кўркамобод”, “Шароф”, “Тақачи” ҳамда “Бешқайрағоч” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026