11:44 / 18.03.2021
7721

Президент тавсия этган ёшлар етакчиси Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Наманган шаҳар ҳокимининг қарори билан Достон Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 феврал кунлари Наманганга ташрифи чоғида ўтказилган халқ депутатлари вилоят кенгаши навбатдан ташқари сессиясида эътиборга молик таклифларни билдирган вилоят ички ишлар бошқармасининг ёшлар етакчиси Достон Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига тавсия этган эди.

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, Достон Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Қайд этилишича, Достон Абдуқаҳҳоров 2019 йил август ойидан буён Наманган вилояти ИИБ кадрлар бошқармаси маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Top