11:50 / 06.04.2021
4560

Чирчиқ давлат педагогика институтидаги битта факультет онлайн таълимга ўтказилди

5 апрелдан Чирчиқ давлат педагогика институти Табиий фанлар факультети онлайн таълимга ўтказилди.

Чирчиқ давлат педагогика институтидаги битта факультет масофавий таълим шаклига ўтказилди. Бу ҳақда мазкур муассаса билан боғланган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Табиий фанлар факультетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларда коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли ўқиш 5 апрелдан 19 апрелга қадар масофавий (онлайн) таълим шаклига ўтказилди. 

Неча нафар талаба касалликка чалингани билан боғлиқ маълумотга ҳозирча ойдинлик киритилмади.

Қолган барча таълим йўналишларда ўқийдиган талабалар ўрнатилган тартибда анъанавий (офлайн) ўқишни давом эттириши маълум қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон давлат консерваториясида ҳам ўқиш масофавий шаклга ўтказилганди.

Top