Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмагани учун айрим мактабларда дарслар вақтинча масофавий шаклга кўчирилган.

«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан барча зарур чораларни кўриб, масофавий таълим шаклида бўлган мактаблар ҳам босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади», – дейилади вазирлик хабарида.

Бундан аввалроқ вазирлик маҳаллий ҳокимликлар билан видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувида мактабларни об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар вақтинча онлайн таълимга ўтказиш масаласини кўриб чиққан эди.

Кейинроқ ҳудудлар кесимида III чорак қайси мактабларда онлайн бошланиши бўйича рўйхатлар маълум бўлганди.

Тошкент шаҳри:

  • Бектемир туманидаги 345-, 346-, 347-, 348-сонли мактаблар;
  • Миробод туманидаги 83-, 94-сонли мактаблар;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209-сонли мактаблар;
  • Олмазор туманидаги 1-, 28-сонли мактаблар;
  • Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-, 352-сонли мактаблар;
  • Учтепа туманидаги 199-, 251-сонли мактаблар;
  • Чилонзор туманидаги 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-сонли умумтаълим мактаблари, 4-сонли махсус мактаб-интернати;
  • Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 141-, 167-, 169-, 180-, 186-сонли мактаблар;
  • Юнусобод туманидаги 87-, 259-сонли мактаблар;
  • Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-, 334-сонли мактаблар;
  • Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

Наманган вилояти: