12:12 / 06.04.2021
8214

Тошкентда уй деворларида гиёҳванд воситалар рекламаси ёзувларини қолдирган фуқаролар шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги турар жойлар деворларида гиёҳвандлик воситалари рекламаси ёзувлари пайдо бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида аниқланишича, Мирзо Улуғбек тумани “Бўз” маҳалласида бир нечта уйлар деворларида ёзувлар пайдо бўлган. Аҳоли орасида ўтказилган сўров натижасида ёзувлар 5-6 кун олдин пайдо бўлгани аниқланган.

Текширув натижасида мазкур ёзувларни қолдирган фуқаролар – 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В.нинг шахслари аниқланди.

Суҳбат давомида Б.И. жорий йилнинг март ойида обуна бўлган “Телеграм” каналда иш ҳақида эълон чиққанини маълум қилган. Б.И. номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган. Шундан сўнг Б.И. таниши И.В. билан линолеумдан эълон матнини қирқиб, бўёқ баллончаси ёрдамида уйларнинг деворларида ёзув қолдиришган.

Мазкур факт бўйича текширув ишлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Top