07:42 / 19.04.2021
4292

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, ушбу ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

«Ўзгидромет» хабарига кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-19 даража илиқ бўлади.

Top