16:14 / 19.04.2021
11339
Реклама

Ипотека-банк Ўзбекистон банклари орасида биринчилардан бўлиб халқаро молия бозорига миллий валютада еврооблигация чиқаришга муваффақ бўлди

Фото: Ипотека-банк

“Ипотека-банк” акциядорлик-тижорат ипотека банки Республикамиздаги корпоратив эмитентлар орасида биринчи бўлиб облигацияларни миллий валютада ёпиқ обуна усулида халқаро капитал бозорига муваффақиятли тарзда чиқариш ва жойлаштиришга эришди.

Хусусан, жорий йилнинг 16 апрел куни Ипотека-банкнинг 3 йиллик 785 миллиард сўм (75 миллион AҚШ доллари эквиваленти) миқдоридаги еврооблигациялари халқаро Вена фонд биржасида йиллик 16% (16,5% эффектив) купон ставкаси асосида муваффақиятли жойлаштиришга эрилишилди. Халқаро облигацияларнинг миллий валютадаги дебют эмиссияси халқаро миқёсда тан олинган J.P. Morgan (АҚШ) андеррайтинг банки ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилди.

Қайд этиш лозимки, банкимиз томонидан миллий валютадаги халқаро еврооблигацияларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши халқаро капитал бозорига қимматли қоғозларини чиқаришни режалаштирган юртимиздаги бошқа салоҳиятли эмитентларнинг ҳам иштиёқини оширади ва натижада чет элдан валюта хатарлари кам бўлган миллий валютадаги узоқ муддатли қўшимча ресурслар жалб қилинишига кенг йўл очади.

Шу ўринда, “Ипотека-банк, суверен даражадаги юқори кредит рейтингига эга бўлган фаол халқаро эмитент сифатида, аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда молия бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашда, салоҳиятли инвесторларнинг географик базасини кенгайтиришда ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишда давом этмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу доирадаги энг паст фоиз ставкада амалга оширилган узоқ муддатли битимнинг, шубҳасиз, банкнинг шу каби кейинги эмиссиялари учун ориентир бўлиб хизмат қилиши унинг ўзига хос хусусиятидир. Ипотека-банк томонидан еврооблигациялар жойлаштирилиши бўйича потенциал инвесторлар билан олиб борилган музокаралар самарасида сармоядорлар томонидан берилган талаб таклифга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди”, - дея таъкидлади Банк Бошқарув Раиси Э. Иномжонов.

Эслатиб ўтамизки, илк маротаба, 2020 йилнинг ноябр ойида, Ипотека-банкнинг 300 миллион AҚШ доллари миқдоридаги еврооблигациялари халқаро Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтказилиб муваффақиятли жойлаштирилган эди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top