17:53 / 19.04.2021
7682

Сурия президенти сайловида қатнашиш истагини билдирган дастлабки номзод номи эълон қилинди

Мамлакат олий суди душанбадан президент сайловида қатнашмоқчи бўлган номзодлардан ҳужжат қабул қилишни бошлади. Номзодларни рўйхатга олиш 28 апрелгача давом этади.

Фото: Reuters

Сурия парламенти спикери Ҳаммуда Сабағ 26 майда бўлиб ўтадиган президент сайловида қатнашиш истагини билдирган дастлабки номзод номини маълум қилди.

 Унинг билдиришича, Сурия олий конституцион судига 1956 йилда Ҳалабда туғилган фуқаро Абдалла Саллум Абдалладан ариза келиб тушган.

У қонун чиқарувчиларга ўз номзодини қўллаб-қувватлашларини сўраб мурожаат қилган. Аммо сайловолди платформаси тўғрисида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.

Мамлакат олий суди душанбадан президент сайловида қатнашмоқчи бўлган номзодлардан ҳужжат қабул қилишни бошлади. Номзодларни рўйхатга олиш 28 апрелгача давом этади.

Сурияда аввалги сайлов 2014 йилда ўтказилган. Президент сайловида араб социалистик тикланиш партияси етакчиси Башар Асад 88,7 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлганди.

Top